Португалия миллий жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду 2026 йилги жаҳон чемпионати 1/8 финал босқичи доирасидаги Испанияга қарши баҳс (0:1)дан сўнг жамоадаги аҳамияти ҳақида фикр билдирди.
«Мен бор кучимни сарфладим. Португалия учун 3 та соврин ютиб бердим, менгача эса Португалияда бирорта ҳам соврин йўқ эди.
Евро-2016даги кубок — миллий жамоа қўлга киритган энг муҳим соврин. Ростини айтсам, мен учун унинг аҳамияти жаҳон чемпионатини ютиш билан тенг.
Виждоним пок ҳолда жамоадан кетяпман. Бор имкониятимни ишга солдим. Эртага янги кун. Ҳаёт давом этади», — деди Роналду.