Бугун
14
Ўзбек

Тилеманс: «Балогун ўйнайдими ёки йўқ — майдонда жавоб беришимиз шарт эди»

Футбол
7 июл, 05:41
Яриҳимоячи белгияликлар АҚШ форвардининг дисквалификацияси билан боғлиқ вазиятга қандай муносабатда бўлганини айтди.
Тилеманс: «Балогун ўйнайдими ёки йўқ — майдонда жавоб беришимиз шарт эди»
Фото: Getty Images
10.07.2026, 15:00 Жаҳон чемпионати Испания Испания - : - Белгия Белгия

Белгия миллий жамоаси сардори Юри Тилеманс жамоа аъзолари АҚШ ҳужумчиси Фоларин Балогуннинг жаҳон чемпионати 1/8 финал ўйини олдидан дисквалификацияси бекор қилинганини қандай қабул қилганига тўхталди.

«Йиғилиш ўтказдик, аммо ўзимизни оқлашга сабаб йўқ, деб қарор қилдик. У ўйнайдими ёки йўқ, биз майдонда жавоб беришимиз шарт эди. Ва биз буни уддаладик. Футболчилар ўт бўлиб ёнишди. Ҳамма мақсад йўлида ҳаракат қилдик ва бошқа ҳеч нимага эътибор бермадик. Биз ўйинни яхши бошлашни истагандик, айнан шу нарса мусобақа стартида бизга етишмади. Бунга муваффақ бўлдик ва ўзимизни янада ишончли ҳис қила бошладик», — дея Тилеманс сўзларидан иқтибос келтирди RTFB.

ЖЧ-2026 1/8 финал доирасида ўтган баҳсда белгияликлар 4:1 ҳисобида зафар қучди. 1/16 финал беллашувида қизил карточка олган ҳужумчи Балогун асосий таркибда майдонга тушди, аммо бу ҳам мезбонларга ёрдам бермади.

Маълумот учун, ЖЧ-2026 яримфинал йўлланмаси учун Белгия Испания миллий жамоасига қарши майдонга тушади. Ўйин 10 июл куни Лос‑Анжелесда (АҚШ) бўлиб ўтади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Испания Испания
  • Белгия Белгия
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

4 изоҳ +2 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади. Сайтда фақат муҳокама фаоллиги кўрсатилади.

Бугунги янгиликлар