Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Жозе Моуринио Эрлинг Ҳоланд трансферига фақат маълум бир шарт бажарилган тақдирдагина розилик беришга тайёр. Бу ҳақда El Nacional нашри хабар берди.
Манбага кўра, португалиялик мутахассис «Манчестер Сити» ҳужумчисини жамоа учун катта кучайиш деб ҳисоблайди. Бироқ трансфер фақат ҳужум чизиғидаги етакчи футболчилардан бири клубни тарк этган тақдирдагина амалга ошиши мумкин. Моуринио жамоа ичидаги мувозанат сақланиб қолишини муҳим омил сифатида кўрмоқда.
Қайд этилишича, агар «Реал» Ҳоландни сотиб олишга қарор қилса, трансферга қўйилиши мумкин бўлган асосий номзод Винисиус Жуниор бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Эрлинг Ҳоланд 2025/26 йилги мавсумда барча мусобақаларда 52 та баҳсда майдонга тушиб, 38 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади