Бугун
14
Ўзбек

Испания Жаҳон чемпионатлари тарихида мисли кўрилмаган рекорд ўрнатди

Футбол
7 июл, 08:30
Луис де ла Фуенте шогирдлари кетма-кет олтита баҳсда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
Испания Жаҳон чемпионатлари тарихида мисли кўрилмаган рекорд ўрнатди
Foto: Getty Images
06.07.2026 FT Жаҳон чемпионати Португалия Португалия 0 : 1 Испания Испания

Испания миллий жамоаси Жаҳон чемпионатлари тарихида ҳеч бир терма жамоага насиб этмаган рекордни қайд этди.

Португалия устидан 1:0 ҳисобида қозонилган ғалабадан сўнг Луис де ла Фуенте шогирдлари Жаҳон чемпионатидаги кетма-кет олтинчи баҳсни ҳам ўтказиб юборилган голсиз якунлади.

Шу тариқа, Испания Жаҳон чемпионатлари тарихида кетма-кет олтита ўйинда гол ўтказиб юбормаган илк миллий жамоага айланди. Испанларнинг «қуруқ» серияси 10 соатдан ошди.

Бундан ташқари, Испания дарвозабони Унаи Симон ҳам шахсий рекордини яхшилади. «Атлетик» посбони Жаҳон чемпионатларида ўтказиб юборилган голсиз сериясини 609 дақиқагача етказди.

Эслатиб ўтамиз, Унаи Симон ушбу турнирдаги сўнгги голни 2022 йилги Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи 3-турида Японияга қарши баҳснинг 51-дақиқасида ўтказиб юборганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Португалия Португалия
  • Испания Испания
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар