Бу ҳақда Ўзбекистон профессионал лигаси ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали хабар берди.
Самарқанднинг «Динамо» клуби раҳбариятида ўзгариш содир бўлди. Аввал хабар берганимиздек, Шуҳрат Рўзиев Самарқанд вилоят футбол ассоциацияси вице-президенти сифатида фаолиятини давом эттирадиган бўлди. Ўз навбатида, клуб июн ойи охирида вақтинчалик бош директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланган Анвар Носировни лигада расман рўйхатдан ўтказди.
«Бунгача клуб директори сифатида фаолият юритиб келган Шуҳрат Рўзиев клуб билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилди. Клуб Анвар Носировни директор сифатида Лигада рўйхатдан ўтказди», - дейилади ПФЛ хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Суперлигаси ушбу мавсумининг 11-туридан кейин 11 очко жамғарган самарқандликлар жадвалда 13-ўринни банд этиб турибди.