«Сампдория» Лоренсо Инсиниенинг трансферини расман эълон қилди.
35 ёшли футболчи Генуя клуби билан бир йилга мўлжалланган шартнома имзолади. Келишувда яна бир мавсумга узайтириш имконияти ҳам кўзда тутилган.
Евро-2020 ғолиби бўлган Инсиние янги мавсумда «Сампдория»га Италия футболининг олий дивизионига қайтиш йўлида ёрдам беришга ҳаракат қилади.
Эслатиб ўтамиз, янги мавсумдан Италия B Серияси баҳслари сентябр ойида старт олади. «Сампдория» ўтган мавсумда иккинчи дивизиондаги ўрнини сақлаб қолиш учун ҳам жиддий кураш олиб борганди.