Live
5
Ўзбек

Ҳанданович «Интер» билан хайрлашди

Футбол
7 июл, 11:15
Словениялик мутахассис 14 йиллик фаолиятидан сўнг Милан клубини тарк этаётганини маълум қилди.
Ҳанданович «Интер» билан хайрлашди
Foto: Getty Images

«Интер»нинг собиқ дарвозабони ва Словения миллий жамоасининг собиқ посбони Самир Ханданович Милан клуби билан хайрлашаётганини эълон қилди.

Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали маълум қилди.

«Фаолиятимни ҳеч қачон рақамлар билан баҳолашни ёқтирмаганман. Аммо 14 йиллик йўлим ниҳоясига етаётган бир пайтда ортга назар ташламасликнинг иложи йўқ. «Интер» мен учун шунчаки клуб эмас, балки уйим ва тақдиримда чуқур из қолдирган инсонлар эди. Муҳим боб якунланмоқда, аммо хотиралар, сабоқлар ва миннатдорлик туйғуси мен билан қолади», — деди Ҳанданович.

Эслатиб ўтамиз, словениялик мутахассис футболчилик фаолиятини якунлагач, «Интер» ёшлар жамоасида мураббий сифатида ишлаётганди.

Ҳанданович 2012 йилда «Удинезе»дан 15 миллион евро эвазига «Интер»га кўчиб ўтган ва 11 йил давомида Милан клуби сафида тўп тепган. У жамоа сардори сифатида ҳам фаолият олиб борган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Интер М Интер М
Бугунги янгиликлар