ЖЧ-2026 1/8 финал доирасидаги Португалия - Испания (0:1) ўйини сўнгги дақиқаларида португалияликлар ҳисобни тенглаштиришга уринаётганда, Франсишку Консейсау ўнг қанотдан тўпни жарима майдончаси ичидаги Бернарду Силвага йўллади. Мадриднинг «Реал» клубининг янги аъзоси курашда устун келди, аммо унинг бош билан зарбасидан кейин тўп дарвоза устуни юқорисидан ўтиб кетди.
Шундан сўнг, «Манчестер Сити» футболчиси ушбу ҳолат борасидаги қувончини яшириб ўтирмади ва собиқ жамоадоши олдида нишонлади, бу эса португалияликни ғазаблантирди.
Матбуот анжуманида Родри шундай деди:
«У вазиятни қўлдан чиқарганидан кейин нишонлашим нотўғри ҳаракат бўлди. Бу менинг айбим. Мен ундан дарҳол узр сўрадим».
Эслатиб ўтамиз, ҳар икки ўйинчи 2019 йилдан 2026 йилгача инглиз клуби шарафини ҳимоя қилган.