Португалия миллий жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Жаҳон чемпионатлари тарихида яна бир рекорд муаллифига айланди.
Испанияга қарши 1/8 финал баҳсида (0:1) майдонда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилган Роналду плей-офф босқичида тўлиқ ўйин ўтказган энг ёши катта майдон футболчиси сифатида тарихга кирди.
Мазкур баҳс куни португалиялик юлдуз 41 ёш-у 151 кунлик эди. Шу тариқа у Жаҳон чемпионати плей-офф босқичидаги аввалги рекордни ортда қолдирди.
Эслатиб ўтамиз, Португалия Испанияга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлиб, Жаҳон чемпионати билан хайрлашди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади