Бугун
14
Ўзбек

«Наполи» раҳбариятига нисбатан яна молиявий текширув бошланди

Футбол
7 июл, 09:45
Италия молиявий назорат органлари клуб ва «Бари» ўртасидаги айрим битимларни ўрганмоқда.
«Наполи» раҳбариятига нисбатан яна молиявий текширув бошланди
Foto: Getty Images

«Наполи» раҳбарияти яна Италия молиявий назорат органлари эътиборига тушди. Бу ҳақда La Republica нашри хабар берди.

Манбага кўра, Италия Солиқ полицияси («Guardia di Finanza») «Наполи» ва Де Лаурентислар оиласига тегишли «Бари» клуби ўртасида амалга оширилган айрим трансфер ва молиявий битимларни текширмоқда.

Қайд этилишича, суриштирув нафақат «Наполи» президенти Аурелио Де Лаурентис, балки унинг ўғли Луижи Де Лаурентис фаолиятини ҳам қамраб олган.

Эслатиб ўтамиз, «Наполи» 2025/26 йилги А Серия мавсумини иккинчи ўринда якунлаган. Неапол клуби Италия чемпионатида тўрт бор чемпион бўлган бўлиб, сўнгги бор бу совринни 2025 йилда қўлга киритган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Наполи Наполи
Бугунги янгиликлар