Бугун
13
Ўзбек

Аллегри — «Наполи» бош мураббийи

Футбол
3 июл, 04:22
Томонлар май ойида келишиб олишган.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
 Аллегри — «Наполи» бош мураббийи
Фото: Getty Images

«Наполи» клуби Массимилиано Аллегрини бош мураббий сифатида расман эълон қилди.

Қайд этилишича, италиялик 58 ёшли мутахассис Неапол клуби билан 2029 йилнинг ёзига қадар битим имзолади. Томонлар май ойида келишиб олишган. Бироқ мураббийнинг собиқ жамоаси «Милан» билан молиявий томонлама келишуви якунига етмаганди.

Эслатиб ўтамиз, Антонио Конте мавсум якунига етганидан сўнг «Наполи»ни тарк этганди. Аллегри эса мураббийлик фаолияти давомида 6 бор Италия чемпионлигини қўлга киритган. 5 бор «Ювентус» билан, бир бор «Милан»да Скудеттони ютган.

Маълумот учун, «Наполи» 76 очко билан А Серияда мавсумни 2-ўринда якунлади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Наполи Наполи
Бугунги янгиликлар