Live
3
Ўзбек

Фариоли «Наполи» бош мураббийи бўлиши ҳақида хабарларга муносабат билдирди

Футбол
3 ноябр, 13:35
37 ёшли мураббий ҳозирга қадар фаолиятини Италиядан ташқарида олиб борган.
Фариоли «Наполи» бош мураббийи бўлиши ҳақида хабарларга муносабат билдирди
Фото: Getty Images
04.11.2026, 15:00 Чемпионлар лигаси FC Porto FC Porto - : - Наполи Наполи

«Порту» бош мураббийи Франческо Фариоли Чемпионлар лигаси 4-тури доирасида «Наполи»га қарши баҳс олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

Аввалроқ неаполликлар президенти Аурелио Де Лаурентис италиялик мутахассисни жамоага таклиф қилишни истагани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

«Де Лаурентис менинг мухлисимми? «Наполи»нинг менга бўлган қизиқиши анча олдин ўз кучини йўқотганми? Агар шундай бўлса, қўшимча қиладиган гапим йўқ... Келажакда нима бўлишини ким билади? Кўрамиз», — дея табассум билан жавоб берди Фариоли.

Маълумот учун, 37 ёшли мураббий ҳозирга қадар фаолиятини Италиядан ташқарида олиб борган ва ҳали бирор марта А Сериясида ишламаган. У ўтган мавсумда «Порту»ни Португалия чемпионлигига олиб чиққан эди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • FC Porto FC Porto
  • Наполи Наполи
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар