Live
10
Ўзбек

Гравенберҳ «Фенербаҳче»га қарши ўйинни ўтказиб юборади

Футбол
3 ноябр, 12:43
«Фенербаҳче» — «Ливерпул» учрашуви 4 ноябр куни бўлиб ўтади.
Гравенберҳ «Фенербаҳче»га қарши ўйинни ўтказиб юборади
Фото: Getty Images
04.11.2026 FT Чемпионлар лигаси Фенербахче Фенербахче 3 : 2 Ливерпул Ливерпул

«Ливерпул» яримҳимоячиси Райан Гравенберх Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 4-тури доирасида «Фенербаҳче»га қарши баҳсда жамоасига ёрдам бера олмайди.

Клуб расмий сайти хабар беришича, нидерландиялик 24 ёшли футболчи товонидаги жароҳат сабабли Истанбулга йўл олган делегация таркибига киритилмаган.

Гравенберҳ даволанишни давом эттириш учун машғулотлар марказида қолади. У тиббиёт штаби назорати остида тикланиш жараёнини ўтайди.

Аввалроқ «Ливерпул» яна бир футболчиси Жереми Фримпонгни мушак жароҳати туфайли йўқотган эди. Шунингдек, тиззасидан операция ўтказган Конор Брэдли ҳамда тиззадаги крестсимон боғламларидан оғир жароҳат олган Жованни Леони ҳам тикланиш жараёнини давом эттирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Фенербаҳче» — «Ливерпул» учрашуви 4 ноябр куни бўлиб ўтади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Фенербахче Фенербахче
  • Ливерпул Ливерпул
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар