Live
4
Ўзбек

«ПСЖ» Майнуни ўз сафига қўшиб олмоқчи

Футбол
4 ноябр, 13:22
Янги келишув 2031 йил июнигача мўлжалланган.
«ПСЖ» Майнуни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Фото: Getty Images

«ПСЖ» клуби «Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Кобби Майнуни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Fichajes нашри хабар берди.

Манбага кўра, парижликлар англиялик 21 ёшли футболчини Фабиан Руизнинг ўрнини босадиган ўйинчи сифатида кўрмоқда.

Жамоа бош мураббийи Луис Энрике Майнуни узоқ муддатли лойиҳага муносиб дея ҳисобламоқда.

Шу билан бирга, ҳозирча икки клуб ўртасида расмий музокаралар бошланмагани таъкидланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Кобби апрел ойида «Манчестер Юнайтед» билан янги шартнома имзолаган эди. Янги келишув 2031 йил июнигача мўлжалланган.

Бу мавсумда у клуб сафида барча турнирлар доирасида 10 та ўйин ўтказиб, бир марта голли узатма муаллифига айланди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ПСЖ ПСЖ
Бугунги янгиликлар