Хесус Овоно Хесус де Мигел билан боғлиқ фожиали ҳодисани оғир ўтказмоқда.
Испаниянинг Сегунда лигаси 12-туридан ўрин олган «Тенерифе» ва «Андорра» жамоалари ўртасидаги учрашувнинг асосий вақтига қўшиб берилган 7-дақиқада меҳмонлар дарвозабони Хесус Овоно майдон марказида рақиб ҳужумчиси де Мигел билан тўқнашиб кетди ва дарҳол қизил карточка билан жазоланди. «Тенерифе» футболчиси майдонда ҳаракатсиз ётиб қолди ва ҳушини йўқотди.
Де Мигел тез ёрдам машинасида шифохонага олиб кетилди. ОАВ хабарларига кўра, футболчининг юраги ва нафас олиши қарийб 20 дақиқа давомида тўхтаб қолган. Афсуски, де Мигел 3 ноябр куни эрталаб вафот этди.
AS нашрининг ёзишича, ўйиндан сўнг Овоно кийиниш хонасида йиғлаган ва дуо қилган. Унинг яқинлари футболчи рақибига атайлаб зарар етказишни истамаганини таъкидлашмоқда: «У — ғамхўр ва жуда меҳрибон инсон. Унинг қалбида заррача ёмонлик йўқ».
Ушбу воқеадан кейин Экваториал Гвинея миллий жамоаси посбони ҳақорат ва таҳқирларга дуч келди. Шу сабабли у ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини ёпишга мажбур бўлди.
Де Мигелнинг вафоти ҳақидаги хабарни эшитишидан олдин Овоно ундан ва унинг оиласидан кечирим сўраш ҳамда ёрдам таклиф қилиш мақсадида улар билан боғланмоқчи бўлган.
Де Мигелнинг ўлимига сабабчи бўлиб қолган Овоно ижтимоий тармоқларини ўчирди
Футбол
4 ноябр, 09:48
14
«Андорра» клуби посбони тўқнашувдан сўнг кийиниш хонасида йиғлаган ва дуо қилган.
Foto: Getty Images
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади