Live
4
Ўзбек

«Тенерифе» ҳужумчиси дарвозабон билан тўқнашувдан сўнг вафот этди

Футбол
3 ноябр, 04:45
30 ёшли Хесус де Мигел шифохонада ҳаётдан кўз юмди. Футболчи 2 ноябр куни майдонда оғир жароҳат олганди.
«Тенерифе» ҳужумчиси дарвозабон билан тўқнашувдан сўнг вафот этди
Foto: Getty Images

«Тенерифе» клуби ҳужумчиси Хесус де Мигел вафот этди. Бу ҳақда жамоа матбуот хизмати хабар берди.

2 ноябр куни Испания иккинчи дивизионининг 12-тури доирасида «Тенерифе» ва «Андорра» ўртасидаги баҳсда 30 ёшли футболчи рақиб дарвозабони Хесус Овоно билан тўқнашиб кетган. Дарвозабоннинг тиззаси ҳужумчининг кўкрак қисмига текканидан сўнг Де Мигел ҳушини йўқотган.

Тўқнашув оқибатида футболчининг юраги тўхтаб қолган, бироқ тиббиёт ходимлари уни қайта жонлантиришга муваффақ бўлган. Шунга қарамай, 3 ноябр куни эрталаб Де Мигел шифохонада вафот этган.

Маълумот учун, Хесус Де Мигел «Леганес» тарбияланувчиси бўлган ва фаолиятининг катта қисмини Испаниянинг қуйи лигаларида ўтказган.

Эслатиб ўтамиз, ҳужумчи 2025 йил июлида «Тенерифе» сафига қўшилган. У клуб сафида 36 та баҳсда майдонга тушиб, 11 та гол урган ва 7 та голли узатмани амалга оширган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Tenerife Tenerife
  • FC Andorra FC Andorra
  • Сегунда Лига Испания Сегунда Лига Испания
Бугунги янгиликлар