Live
1
Ўзбек

Фарғона вилояти ҳокими «Нефтчи» футболчилари ва мураббийлар штаби билан учрашув ўтказди

Футбол
4 ноябр, 06:45
Мулоқотда жамоа бор эътибор ва кучни машғулотларга ҳамда майдонда натижа кўрсатишга қаратиш зарурлиги қайд этилди.
Фарғона вилояти ҳокими «Нефтчи» футболчилари ва мураббийлар штаби билан учрашув ўтказди
Foto: Neftchi PFC

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров «Нефтчи» жамоаси футболчилари ва мураббийлар штаби билан учрашув ўтказди, деб хабар беради ҳокимлик матбуот хизмати.

«Самимий ва очиқ мулоқотда жамоа олдида турган вазифалар, мавсумнинг ҳал қилувчи учрашувларига тайёргарлик, ҳамжиҳатлик ва масъулият масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда «Нефтчи» ўзининг шонли номи ва бой тарихи билан бирга, бугун халқаро майдонларда ўзбек футболи шаъни ва обрўсини ҳам ҳимоя қилаётгани таъкидланди. Бу эса ҳар бир футболчи ва мураббийдан юксак профессионаллик, фидойилик ҳамда умумий мақсад йўлида бирлашишни талаб этади.

«Нефтчи» — миллионлаб мухлисларнинг меҳри, ишончи ва умидини мужассам этган жамоа. Майдонга тушган ҳар бир футболчи клубимиз тарихи, Фарғона фахри ва юртимиз шарафи учун курашаётганини чуқур ҳис қилиши керак. Бугун барчамизни бирлаштирадиган мезон — жамоа манфаати ва ғалабага бўлган интилишдир», — деди вилоят ҳокими.

Мулоқотда жамоа атрофидаги турли миш-миш ва муҳокамаларга ҳам тўхталиб, бор эътибор ва кучни машғулотларга, ўйин интизомига ҳамда майдонда натижа кўрсатишга қаратиш зарурлиги қайд этилди. Ўзаро ишонч, аҳиллик ва бир-бирини қўллаб-қувватлаш ҳал қилувчи паллада жамоанинг асосий таянчи бўлиши лозимлиги таъкидланди.

Бу йил чемпионлик учун қўйилган мақсадга эришиш йўлида бешта ўйин қолди. Энди ҳар бир учрашув — финал, ҳар бир очко — олтинга тенг»,
— дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Элит ОЧЛ доирасидаги «Трактор»га (2:2) қарши ўйиндан сўнг «Нефтчи» бош мураббийи Ислом Исмоилов ва жамоа вингери Алишер Одилов ўртасида можаро юзага келган, кейинроқ футболчи вазиятга изоҳ берганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Нефтчи Нефтчи
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Янги муҳокама

Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг

Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар