Ламин Ямал Чемпионлар лигасида Килиан Мбаппенинг рекордини янгилади.
«Барселона» вингери «Астон Вилла»га (3:0) қарши умумий босқичнинг 4-тур баҳсида 7-дақиқада ҳисобни очди. Бу 19 ёшли футболчининг мусобақадаги 14-голи бўлди.
Шу тариқа, Ямал Чемпионлар лигаси тарихида ўсмир футболчилар орасида энг кўп гол урган футболчига айланди. Испаниялик вингер бу борада аввал Килиан Мбаппега тегишли бўлган рекордни (13 та гол) янгилади.
«Барселона» ЕЧЛдаги навбатдаги баҳсини 25 ноябр куни Озарбойжонда «Сабаҳ»га қарши ўтказади.
Ямал ЕЧЛда Мбаппенинг рекордини янгилади
Футбол
4 ноябр, 04:40
«Барселона» вингери турнирда энг кўп гол урган ўсмирга айланди.
Foto: Getty Images
03.11.2026
FT
Чемпионлар лигаси
Барселона
3
:
0
Астон Вилла