Live
1
Ўзбек

Фликнинг жамоалари ЕЧЛда ўртача бир ўйинда 3,04 та гол урмоқда. Бу — рекорд

Футбол
4 ноябр, 05:55
Энрике учинчи, Гвардиола тўртинчи ўринда.
Фликнинг жамоалари ЕЧЛда ўртача бир ўйинда 3,04 та гол урмоқда. Бу — рекорд
Foto: FC Barcelona

Ҳанси Флик бошқарувидаги жамоалар Чемпионлар лигаси тарихидаги энг сермаҳсул футболни намойиш этмоқда.

«Барселона» 3 ноябр куни 4-турда «Астон Вилла»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Натижада немис мутахассиси бошқарувидаги жамоаларнинг Чемпионлар лигасида урган голлари сони 48 та баҳсда 146 тага етди.

Эслатиб ўтамиз, Флик «Барселона»га келгунига қадар «Бавария»ни бошқарган.

Ҳансининг жамоалари ЕЧЛдаги ҳар бир ўйинда ўртача 3,04 тадан гол урмоқда. Бу кўрсаткич бўйича унга энг яқин мураббийлар — Венсан Компани (2,71), Луис Энрике (2,42) ва Пеп Гвардиола (2,32).

Маълумот учун, «Барселона» ЕЧЛдаги навбатдаги баҳсини 25 ноябр куни Озарбойжонда «Сабаҳ»га қарши ўтказади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Бавария Бавария
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар