«Барселона» Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 4-турида «Астон Вилла»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу ғалаба каталонияликларнинг инглиз клубларига қарши ўз майдонидаги муваффақиятли сериясини давом эттирди.
УEФА матбуот хизматининг хабар беришича, «Барселона» Европа мусобақалари доирасида Англия жамоаларига қарши уйда кетма-кет 16 та баҳсдан буён мағлубиятга учрамаяпти. Ушбу ўйинларнинг 11 тасида каталонияликлар ғалаба қозонган, бештасида дуранг қайд этилган.
Умуман олганда, «Барселона» инглиз клубларини ўз майдонида 39 марта қабул қилган. Каталонияликлар атиги икки бор мағлуб бўлган ва ҳар икки сафар «Ливерпул»га имкониятни бой берган.
Маълумот учун, «Астон Вилла»га қарши баҳсда Ламин Ямал ҳисобни очди, Рафиня эса дубл қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона» ушбу ғалаба орқали Чемпионлар лигаси умумий босқичида тўққиз очко жамғарди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади