Бугун
60
Ўзбек

«Футболчиларга муносиб баҳо бериш керак» — Кэррик «МЮ»нинг иродали ғалабаси ҳақида

Футбол
4 ноябр, 00:40
«МЮ» устози футболчиларининг 0:2 ҳисобидаги ортда қолишдан кейин вазиятни ўзгартира олганини эътироф этди.
«Футболчиларга муносиб баҳо бериш керак» — Кэррик «МЮ»нинг иродали ғалабаси ҳақида
Foto: Getty Images
03.11.2026 FT Чемпионлар лигаси Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед 3 : 2 Рома Рома

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Кэррик Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 4-турида «Рома» устидан қозонилган 3:2 ҳисобидаги ғалабадан сўнг ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

Манкунианликлар баҳс давомида икки тўплик устунликни бой берганига қарамай, уч очкони қўлга киритди. Бруну Фернандеш 58-дақиқада пеналтидан ҳисобни қисқартирди, Матеус Куня эса якунда дубл қайд этиб, жамоасига ғалаба келтирди.

«Футболчиларга муносиб баҳо бериш керак. Иккита гол ўтказиб юборганимиздан кейин аста-секин ўйинга қайтдик. Йигитлар ҳар бир имкониятдан фойдалана олишди ва ажойиб ҳаракат қилишди. Аммо бу бор-йўғи битта баҳс. Ҳаммаси бундан кейин нима бўлишига боғлиқ.

Биз осон йўлларни танламаймиз. Бугун қийин бўлишини билардик, бироқ рақибга ўзимиз ҳам голларни совға қилдик. Танаффусда бир нечта ўзгариш киритишга тўғри келди. Энг муҳими, ўзимизга ишониш эди. Футболчиларга биринчи голимиздан кейин стадиондаги муҳит ўзгаришини айтдим. Буни ўз тажрибамдан биламан», — дея Кэррикнинг сўзларини келтиради УEФА расмий сайти.

Маълумот учун, «МЮ» ушбу ғалаба орқали тўққизта баҳсга чўзилган ғалабасиз сериясига барҳам берди.

Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Юнайтед» Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 4-туридан кейин ҳисобига муҳим уч очкони ёзиб қўйди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Рома Рома
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Янги муҳокама

Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг

Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар