Live
1
Ўзбек

Фернандеш: «Умид қиламанки, бугунги ғалаба фақат бошланиши»

Футбол
3 ноябр, 17:32
Манкунианликлар ниҳоят ғалаба қозонди.
Фернандеш: «Умид қиламанки, бугунги ғалаба фақат бошланиши»
Фото: Getty Images
03.11.2026 FT Чемпионлар лигаси Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед 3 : 2 Рома Рома

«Манчестер Юнайтед» сардори Бруну Фернандеш Чемпионлар лигаси 4-туридан ўрин олган «Рома»га (3:2) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бу ғалаба жуда муҳим эди. Танаффус пайтида мухлисларимиз бизга ишонишини билардик. Шунингдек, гол урсак, исталган вақтда ўйинни ўзгартиришимиз мумкинлигини тушунардик.

«Манчестер Юнайтед» мухлислари клубни доимо энг юқори ўринларда кўришга ўрганишган. Шунинг учун ҳозирги вазият уларнинг норозилигига сабаб бўлаётгани табиий. Мен улар шуни билишларини истайман: биз ҳам бу ҳолатдан хафамиз ва вазиятни ўзгартиришни хоҳлаймиз. Умид қиламанки, бугунги ғалаба фақат бошланиши бўлади», — деди Бруну Prime Video Sport нашрига берган интервюсида.

Эслатиб ўтамиз, «қизил иблиcлар» «Олд Траффорд»да кечган беллашувда суперкамбэк эвазига «Рома»дан устун келди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Рома Рома
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар