Фабио Капелло Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 4-турида «Интер»нинг сафарда «Фейеноорд» устидан 3:0 ҳисобида қозонган ғалабасини юқори баҳолади.
«Интер»нинг ижросидаги фантастик ўйин бўлди. Жамоа баҳсни тўлиқ назорат қилди ва ҳеч қандай муаммога дуч келмади. Рақиб бирор марта ҳам жиддий босим уюштира олмади. Чемпионлар лигасида айнан шундай «Интер»ни кўришни истаймиз.
Футболчилар бир сония ҳам диққатни йўқотишмади ва бутун баҳс давомида ҳужумкорликни сақлаб қолишди», — дея Капеллонинг сўзларини келтиради fcinter1908.it.
Маълумот учун, «Интер» Роттердамдаги баҳсда «Фейеноорд» дарвозасига учта жавобсиз гол урди ва ишончли ғалабага эришди.
Эслатиб ўтамиз, миланликлар Чемпионлар лигасининг кейинги турида Германиянинг «Штутгарт» жамоасига қарши майдонга тушади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади