«Интер» яримҳимоячиси Ҳоқон Чалхонўғли келаси мавсум ҳам миланликлар сафида қолиши мумкин. Бу ҳақда журналист Паскуале Гуарро хабар берди.
Маълум қилинишича, сўнгги икки ҳафта давомида клуб ва футболчининг вакиллари шартномани узайтириш эҳтимоли юзасидан музокара олиб борган.
Музокараларда ҳар икки томон ҳам ҳамкорликни давом эттириш истагини билдирган. Чалхонўғлининг амалдаги шартномаси келаси ёзда якунланади. Шу сабабли клуб туркиялик футболчи билан янги келишув тузиш масаласини муҳокама қилмоқда.
Қайд этиш лозим, 32 ёшли яримҳимоячи 2021 йилдан буён «Интер»да тўп тепиб келади. У ушбу мавсумда барча мусобақаларда 11 учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урган.
Клуб ва футболчининг вакиллари ўртасидаги мулоқот давом этаётгани Чалхонўғлининг келажаги борасида қарор қабул қилиниши мумкинлигини кўрсатмоқда.