Криштиану Роналдунинг ўғли Криштиану Роналду Жуниор илк бор Португалиянинг 17 ёшгача бўлган футболчилар миллий жамоасига чақирув олди.
У бош мураббий Филипе Рамуш томонидан Европа чемпионати-2027 саралаш учрашувларига жалб этилган 23 нафар футболчи рўйхатидан жой олди.
17 ёшли ҳужумчи ҳозирда «Ан Наср»нинг ёшлар жамоасида тўп тепмоқда. У аввалроқ Португалиянинг U-15 ва U-16 миллий жамоалари шарафини ҳимоя қилган. U-16 жамоаси сафида 9 та ўйинда иштирок этиб, 3 та гол урган бўлса, U-15 жамоаси таркибида 4 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол муаллифига айланган.
Европа чемпионати саралаши доирасида португалияликлар 11 ноябр куни Андорра, 14 ноябрда Болгария ва 17 ноябрда Сербия миллий жамоаларига қарши баҳс олиб боради.
Маълумот ўрнида, Криштиану Роналдунинг ўзи Португалия миллий жамоаси сафида 234 та ўйин ўтказиб, 146 та гол урган. У ҳар икки кўрсаткич бўйича миллий жамоа рекордчиси ҳисобланади.