Live
1
Ўзбек

«Ливерпул» Валверде учун 100 млн евро таклиф қилмоқчи

Футбол
3 ноябр, 01:10
Мерсисайдликлар Федерикони Мак Аллистер ўрнига номзод сифатида кўрмоқда.
«Ливерпул» Валверде учун 100 млн евро таклиф қилмоқчи
Фото: Getty Images

«Ливерпул» «Реал» яримҳимоячиси Федерико Валверде учун 100 миллион евро таклиф қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Fichajes хабар берди.

Маълум қилинишича, мерсисайдликлар уругвайлик футболчини Алексис Мак Аллистернинг ўрнига номзод сифатида кўрмоқда. Аргентиналик яримҳимоячининг «Энфилд»даги келажаги эса ноаниқлигича қолмоқда.

Бироқ «Реал» Валвердени қўйиб юбориш эҳтимоли паст. У бош мураббий Жозе Моуринио учун муҳим футболчи ҳисобланади. Шу билан бирга, «Ливерпул» яримҳимояни кучайтириш учун «Монако»дан Ламин Камара номзодини ҳам кўриб чиқмоқда.

Маълумот ўрнида, 28 ёшли Валверде бу мавсум барча мусобақаларда 13 та ўйин ўтказиб, 1 гол ва 2 голли узатмага муаллифлик қилди. Аввалроқ Федерико ҳимояда ўйнаш унга ёққанини айтиб ўтгани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Ливерпул Ливерпул
Бугунги янгиликлар