«Ливерпул» яримҳимоячиси Флориан Виртц Англия Премер-лигаси 9-туридан ўрин олган «Арсенал»га қарши учрашувдан (0:1) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Менимча, жамоалар ўртасидаги фарқ катта эмасди. Учрашувнинг анча узоқ қисмида ўйинни назорат қилдик. Қолаверса, яратган вазиятларимиз рақибникидан ҳам хавфлироқ бўлди, деб ўйлайман.
Умуман олганда, яхши ўйин кўрсатдик, айниқса биринчи бўлимда. Бир-иккита яхши имкониятимиз, шунингдек, бир нечта ярим вазиятларимиз ҳам бўлди. Аммо ҳал қилувчи паллада аниқлик етишмади», — дея Виртцнинг сўзларини келтиради Anfield Sector.
Маълумот учун, АПЛнинг 9 та туридан кейин мерсисайдликлар 15 очко билан 5-ўринни эгаллаб турибди. Пешқадам «Арсенал» эса 24 очко жамғарган ҳолда жадвални бошқармоқда.