Live
3
Ўзбек

«Барселона» «Астон Вилла» яримҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда

Футбол
2 ноябр, 17:24
Бирмингҳэм клуби футболчини ўтган ёзда «Фрайбург»дан тахминан 60 миллион еврога сотиб олган эди.
«Барселона» «Астон Вилла» яримҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда
Фото: Getty Images

«Астон Вилла» яримҳимоячиси Йохан Манзамби «Барселона»нинг трансфер мақсадларидан бирига айланди. Бу ҳақда Sport нашри хабар берди.

Аввалроқ ҳам каталонияликлар 21 ёшли футболчига қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Манба маълумотларига кўра, «Барселона» раҳбарияти швейцариялик хавбекнинг ўйинини юқори баҳоламоқда. Клуб спорт директори Деку Чемпионлар лигаси доирасида «Камп Ноу»да бўлиб ўтадиган ўзаро учрашувда футболчининг ҳаракатларини диққат билан кузатади.

«Астон Вилла» келаси йил Манзамби учун анча юқори трансфер суммасини талаб қилиши кутилмоқда. Сабаби, Бирмингҳэм клуби футболчини ўтган ёзда «Фрайбург»дан тахминан 60 миллион еврога сотиб олган эди.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» ва «Астон Вилла» ўртасидаги Чемпионлар лигаси учрашуви 3 ноябр куни Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Астон Вилла Астон Вилла
Бугунги янгиликлар