«Интер» бош мураббийи Кристиан Киву Чемпионлар лигаси 4-туридан ўрин олган «Фейеноорд»га қарши баҳс аввалида ўз фикрларини билдирди.
«Мен ўз ишимизга, жамоамга ва унинг аввал эришган натижаларига ишонаман. Футболчиларимга ишончим комил. Улар чемпионлар ва буни аллақачон исботлашган. Салбий ҳолатлар ва хатолар ҳам бўлди. Биз улардан сабоқ чиқаришимиз керак. Буни қабул қилиб, ортда қолдиришимиз ва вазиятни тўғрилашга ҳаракат қилишимиз лозим. Аммо жамоамга бўлган ишончим мустаҳкам», — деди Киву ўйинолди матбуот анжуманида.
Маълумот учун, «Интер» Чемпионлар лигасининг дастлабки учта учрашувида 3 очко жамғарди. Италияликлар «Шахтёр» устидан ғалаба қозонган бўлса, «Реал» ва «Брюгге»га қарши баҳсларда мағлубиятга учраган.