«Милан» «Интер»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, тарихий натижа қайд этди.
«Россонери» Италия чемпионатининг 10-туридаги ушбу ғалаба билан кетма-кет тўртинчи дербида зафар қучди. Клуб тарихида бундай серия тўртинчи марта кузатилмоқда.
«Милан» бунгача сўнгги бор 1972-1973 йилларда «Интер»га қарши кетма-кет тўртта дербида ғалаба қозонган эди.
Клуб тарихида азалий рақиб устидан бундан ҳам узоқ ғалабали сериялар бўлган. «Россонери» 1946-1948 йиллар оралиғида «Интер»ни олти марта кетма-кет мағлуб этган. Бундан ташқари, 1911–1913 йилларда ҳам миланликлар дербиларда олти учрашувда ғалаба қозонган.
Ушбу серия эса 10-турдаги 3:1 ҳисобидаги ғалаба билан давом этди. «Интер» билан баҳсда қўлга киритилган муҳим уч очко «Милан»нинг дербидаги устунлигини яна бир бор намоён қилди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади