«Арсенал» «Манчестер Юнайтед»нинг натижасини такрорлади.
Лондонликлар Англия чемпионатининг 9-тури доирасида «Ливерпул»ни сафарда 1:0 ҳисобида мағлуб этишди.
Ушбу ғалаба «Арсенал» учун лига доирасидаги сафар беллашувларида қўлга киритилган 300-ғалаба бўлди.
Бунгача АПЛ тарихида сафарда 300 та ғалабага эришган ягона жамоа «Манчестер Юнайтед» эди. Энди «Арсенал» ҳам ушбу натижани такрорлади.
Маълумот учун, Артета жамоаси Премер-лигада 24 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Жамоа кейинги турда 7 ноябр куни «Ҳалл Сити»ни қабул қилади.

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади