Паулу Фонсека «Спортинг» клубининг бош мураббийига айланади.
Журналист Фабрицио Романонинг хабар беришича, Лиссабон клуби айни вақтда «Лион»ни бошқараётган португалиялик мутахассисни тайинлаш бўйича келишувга эришган. «Спортинг»нинг амалдаги бош мураббийи Руй Боржеш эса шу ҳафтада ўз лавозимини тарк этади.
L’Equipe нашри таъкидлашича, Фонсека кетган тақдирда «Лион» клубининг маошлар учун ажратиладиган харажатлари сезиларли даражада камаяди.
Тахминларга кўра, португалиялик мутахассис ноябр ойида миллий жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун белгиланган танаффус пайтида истеъфога чиқиши мумкин. Шунингдек, Франция клубининг янги бош мураббийи Тиаго Мотта бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган.
Фонсека «Лион»ни тарк этиб, «Спортинг» бош мураббийига айланади
Футбол
2 ноябр, 05:22
Португалия ва Франция клубларида бош мураббийлар ўзгаради.
Foto: Getty Images