Live
1
Ўзбек

Фoрмула-1. Кими Антонелли — муддатидан аввал мавсум чемпиони

Бошқалар
2 ноябр, 04:15
«Мерседес»нинг 20 ёшли пилоти Мексика Гран-присидаги 3-ўрин эвазига чемпионлик масаласини ҳал қилди.
Фoрмула-1. Кими Антонелли — муддатидан аввал мавсум чемпиони
Foto: Getty Images

«Мерседес» пилоти, 20 ёшли италиялик Андреа Кими Антонелли Мексика Гран-приси пойгасида учинчи ўринни эгаллаб, 2026 йилги мавсум якунларига кўра Формула-1 чемпиони унвонини муддатидан олдин қўлга киритди.

Пойгада «Ред Булл» жамоаси пилоти Макс Ферстаппен ғалаба қозонди. Иккинчи ўринни эса жаҳоннинг етти карра чемпиони, «Феррари» пойгачиси Люис Ҳэмилтон эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, Мексика Гран-приси олдидан Антонелли шахсий ҳисобда жамоадоши, британиялик пойгачи Жорж Расселлдан 123 очко олдинда эди. Чемпионликни муддатидан олдин қўлга киритиш учун Мексикада тўққизинчи ёки ундан юқори ўринни эгаллаш кифоя эди.

Антонелли Формула-1даги илк мавсумини 2025 йилда «Мерседес» жамоаси сафида бошлаган. Ўшанда италиялик пойгачи дебют мавсумида 150 очко жамғариб, шахсий ҳисобда еттинчи ўринни эгаллаган.

Бугунги янгиликлар