«Реал» дарвозабонлар чизиғини кучайтириш учун «Брайтон» посбони Барт Вербрюггенни асосий номзод сифатида кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Football Insider нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, нидерландиялик дарвозабон Тибо Куртуанинг узоқ муддатли ўринбосари бўлиши мумкин. 24 ёшли Вербрюггенда Мадридга кўчиб ўтиш имконияти пайдо бўлса, у бундай таклифга қарши эмас.
Дарвозабон ушбу мавсум АПЛда ўтказган 9 та учрашувнинг 6 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Бу кўрсаткич бўйича у чемпионатда 1-ўринни бошқа дарвозабонлар билан бўлишиб турибди.
Ўтган мавсумда эса Вербрюгген олди олинган голлар кўрсаткичи бўйича лигада учинчи бўлган. Шунингдек, у ёзда Нидерландия миллий жамоаси билан жаҳон чемпионатида иштирок этган.
Вербрюггеннинг «Брайтон» билан шартномаси 2028 йил ёзига қадар амал қилади. Шу сабабли клуб олдида футболчини келаси ёзда сотиш ёки унга янги шартнома таклиф қилиш масаласи турибди.
«Брайтон» аввал ҳам етакчи клубларнинг қизиқишига дуч келган ва бу вазиятда ҳам хотиржам ҳамда пухта қарор қабул қилиши кутилмоқда.