«Расинг» бош мураббийи Хосе Алберто Лопес Ла Лиганинг 11-турида «Реал»га қарши ўтказилган учрашув (3:0)даги ҳакамлик қарорларидан норози эканини билдирди.
«Пеналти бутун ўйинни ўзгартириб юборди. Ўша вазиятда ҳеч қандай қоидабузарлик бўлмаган. Бу футбол, унда жисмоний тўқнашувларга йўл қўйилади. Нима учун айрим ҳолатларда VAR аралашади-ю, бошқаларида йўқ, тушунмайман.
Қўлимизда жуда кучли восита бор, аммо ундан қандай фойдаланишни билмаймиз ёки эҳтимол, фойдаланишни истамаймиз. Улар VAR билан нима қилишни билишмаяпти», — деди Лопес.
Қайд этиш лозим, мадридликлар 11-дақиқада Килиан Мбаппенинг пеналтидан урган голи эвазига ҳисобни очди. Бироз вақт ўтиб, Жуд Беллингҳэм жамоасининг устунлигини оширди.
Биринчи бўлим якунига яқин эса Ян Диоманде учинчи голни уриб, жамоасининг йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади.
Маълумот ўрнида, «Реал» 27 очко билан турнир жадвалининг 3-поғонасини эгаллаб турибди. «Расинг» эса 11 очко билан 16-ўринда бормоқда.