Бугун
31
Ўзбек

Беллингҳэм «Реал»даги голлари сони бўйича Зиданни ортда қолдирди

Футбол
2 ноябр, 01:05
Англиялик яримҳимоячи мадридликлар сафидаги голлари сонини 50 тага етказди.
Беллингҳэм «Реал»даги голлари сони бўйича Зиданни ортда қолдирди
Фото: Getty Images
01.11.2026 FT Испания Ла Лигаси Racing Santander Racing Santander 0 : 3 Реал Мадрид Реал Мадрид

Ла Лиганинг 10-турида «Реал» сафарда «Расинг»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Голлардан бирига Жуд Беллингҳэм муаллифлик қилди.

Эътиборлиси, англиялик яримҳимоячи ушбу голи орқали мадридликларнинг собиқ футболчиси Зинедин Зидандан ўзиб кетди. Франциялик футболчи «Реал» сафида 49 та гол урган бўлса, Беллингҳэм ҳисобида энди 50 та гол бор.

Аввалроқ мадридликлар Беллингҳэм билан шартномани узайтиришни режалаштираётгани ҳақида хабар берилганди. Клуб уни жамоанинг энг кўп маош оладиган иккинчи футболчисига айлантиришга тайёр. Бу борада ундан фақат Килиан Мбаппе юқорида бўлади.

Маълумот ўрнида, «қироллик клуби» 2023 йилда Беллингҳэмни Дортмунднинг «Боруссия» клубидан 127 миллион евро эвазига сотиб олган. У бу мавсум барча мусобақалар доирасида 14 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол ва 3 та ассист муаллифига айланди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Racing Santander Racing Santander
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар