Live
1
Ўзбек

Кейн «Олтин тўп»ни Чемпионлар Лигаси кубогига алмаштиришга тайёр

Футбол
3 ноябр, 02:00
    8
Ҳарри ўзи учун жамоавий муваффақият ҳар доим муҳимроқ бўлганини таъкидлади.
Кейн «Олтин тўп»ни Чемпионлар Лигаси кубогига алмаштиришга тайёр
Фото: Getty Images

«Бавария» ҳужумчиси Ҳарри Кейн «Олтин тўп»ни Чемпионлар Лигаси кубогига алмаштиришга тайёрлигини айтди.

«Мен учун жамоавий муваффақият ҳар доим муҳимроқ бўлган. Майдонга шу мақсадда тушамиз. «Олтин тўп» ҳаётимдаги энг ажойиб воқеалардан бири. Лекин жамоа билан биргаликдаги ғалабани нишонлаш — беқиёс ҳиссиёт.

Ҳар бир футболчи Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқишни истайди», — дея Кейннинг сўзларини келтиради AS нашри.

Маълумот ўрнида, «Бавария» Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 4-турида Мадридда «Атлетико» билан учрашади. Баҳс 3 ноябрдан 4 ноябрга ўтар кечаси Тошкент вақти билан 01:00 да старт олиши кўзда тутилган.

Аввалроқ Кейн «Олтин тўп» учун курашда Мбаппени 28 та овозга ортда қолдиргани маълум қилинганди. Ҳарри 1055, Мбаппе эса 1027 овоз тўплаган. 3-ўринни эгаллаган Ламин Ямал ғолибдан 174 овоз кам жамғарган — 881 та.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

8 изоҳ +3 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар