«Ноттингҳэм Форест» бош мураббийи Оливер Гласнернинг келажаги борасида янги маълумотлар пайдо бўлди. Тhe Telegraph хабарига кўра, жамоанинг турнир жадвалидаги мураккаб вазияти муҳокама қилинган суҳбат давомида футболчилар мураббийга ишонч билдиришган ва унинг иш услубини қўллаб-қувватлашган.
Шунингдек, клуб эгаси Эвангелос Маринакис ҳам Гласнерга ишонишда давом этмоқда. Манбага кўра, у ҳозирча австриялик мутахассисни истеъфога чиқаришни режалаштирмаяпти.
Маълумот учун, АПЛнинг тўққиз туридан сўнг «Ноттингҳэм Форест» олти очко билан турнир жадвалининг 19-поғонасида, яъни хавфли ҳудудда бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, Гласнер шогирдлари АПЛнинг 10-турида 7 ноябр куни ўз майдонида «Манчестер Сити»ни қабул қилади.