«Барселона» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 4-турида «Астон Вилла» устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг фикр билдирди.
«Бу биз учун муҳим муваффақият бўлди. Жуда кучли рақибга қарши ўйнадик. Ҳимояда ишончли ҳаракат қилдик ва бу борадаги ўйинимиздан мамнунмиз. Дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қолиш учун ҳар бир футболчи бор кучини сарфлади.
Бироқ олдинда ҳали кўп ишлар турибди. Барча футболчилар ажойиб баҳс ўтказди. Улар орасидаги масофа жуда қисқа эди. Жамоа зич ҳаракат қилди ва ўз жарима майдонимизда тўғри ҳимояланди», — дея Фликнинг сўзларини келтиради Маrcа.
Маълумот учун, «Барселона» — «Астон Вилла» баҳсида Ламин Ямал 7-дақиқада ҳисобни очди. Рафиня эса 52 ва 64-дақиқаларда иккита гол уриб, каталонияликларга йирик ғалабани тақдим этди.
Эслатиб ўтамиз, кейинги турда «Барселона» 25 ноябр куни сафарда Озарбайжоннинг «Сабаҳ» жамоасига қарши баҳс олиб боради. «Астон Вилла» эса бир кун аввал Туркияда «Галатасарой» меҳмони бўлади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади