Live
2
Ўзбек

Рафиня «Барселона» сафида голлар сони бўйича Роналдинио билан тенглашди

Футбол
4 ноябр, 01:20
    9
Бразилиялик ҳужумчи каталонияликлар сафидаги 94-голини «Астон Вилла»га қарши баҳсда киритди.
Рафиня «Барселона» сафида голлар сони бўйича Роналдинио билан тенглашди
Foto: Getty Images
03.11.2026 FT Чемпионлар лигаси Барселона Барселона 3 : 0 Астон Вилла Астон Вилла

«Барселона» сардори Рафиня Диас клуб сафида урилган голлар сони бўйича афсонавий ватандоши Роналдинио билан тенглашди.

Бразилиялик футболчи Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 4-турида «Астон Вилла»га қарши баҳсда дубл қайд этди. У 52 ва 64-дақиқаларда рақиб дарвозасини ишғол қилиб, жамоасининг 3:0 ҳисобидаги ғалабасига ҳисса қўшди.

Barca Universal нашрининг хабар беришича, ушбу голлардан кейин Рафинянинг «Барселона» сафидаги барча турнирларда урган голлари сони 94 тага етди. Шу тариқа у 2003–2008 йилларда каталонияликлар шарафини ҳимоя қилган Роналдинио билан тенглашди.

Маълумот учун, Рафиня ушбу натижага эришиш учун 190 та баҳсда майдонга тушган. Роналдиниога эса 94 та гол уриш учун 207 та ўйин керак бўлган.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» «Астон Вилла»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси умумий босқичида навбатдаги уч очкони қўлга киритди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Астон Вилла Астон Вилла
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

9 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар