«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 4-турида «Бавария»га қарши кечган ва 0:2 ҳисобидаги мағлубият билан якунланган баҳс ҳақида фикр билдирди.
Мадридликлар сафарда Ленарт Карл ва Конрад Лаймернинг иккинчи бўлимда киритган голларига жавоб қайтара олмади. Немис клуби 54 ва 74-дақиқаларда рақиб дарвозасини ишғол қилди.
«Биз тўп учун курашларда кўпроқ ғалаба қозонишимиз ва рақиб майдонида тезроқ ҳаракат қилишимиз керак эди. Биринчи голни ўтказиб юборгунимизга қадар ижобий ўйин кўрсатган паллаларимиз бўлди. Шунча ҳаракатдан кейин ҳеч нарсага эриша олмаганимиз жуда ачинарли», — дея Симеоненинг сўзларини келтиради УEФА расмий сайти.
Маълумот учун, «Атлетико» Чемпионлар лигаси умумий босқичининг дастлабки тўрт турида тўрт очко жамғарган. «Бавария» ҳисобида эса саккиз очко мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, «Бавария» Мадридда илк бор Чемпионлар лигаси доирасида «Атлетико»ни мағлуб этишга муваффақ бўлди.