«Атлетико» «Арсенал» ва Испания миллий жамоаси яримҳимоячиси Микел Меринога қизиқиш билдирмоқда. Инсайдер Экрем Конурнинг маълум қилишича, мадридликлар 30 ёшли футболчини ижарага олиш вариантини кўриб чиқмоқда.
Хабарга кўра, битимда Меринони 30 миллион евро эвазига тўлиқ сотиб олиш банди ҳам бўлиши мумкин.
Маълумот учун, Мерино 2024 йил ёзида «Арсенал» сафига қўшилган. Унинг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси 2028 йил 30 июнига қадар мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, испаниялик яримҳимоячи ушбу мавсум АПЛда тўққизта баҳсда майдонга тушиб, битта сариқ карточка олган.