Ўзбекистон Пролигасининг 25-турида «Олимпик Мобиуз» «Пахтакор 2» устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Далер Тухсанов 45-дақиқада ҳисобни очди. Бегис Куанишбаев эса 65 ва 69-дақиқаларда рақиб дарвозасини ишғол қилиб, дублга эришди.
Ушбу натижадан сўнг «Олимпик Мобиуз» очколарини 45 тага етказиб, турнир жадвалида 5-ўринга кўтарилди. «Пахтакор 2» эса 13 очко билан 13-поғонада қолди.
Пролига. 25-тур
Олимпик Мобиуз — Пахтакор 2 3:0
Голлар: Тухсанов 45, Куанишбаев 65, 69.