Live
2
Ўзбек

Испанияда Хесус Де Мигел вафоти сабаб барча кубок баҳслари қолдирилди

Футбол
3 ноябр, 06:00
РФEФ футболчининг вафоти муносабати билан Испания Кубоги ўйинларини бошқа муддатга кўчирди.
Испанияда Хесус Де Мигел вафоти сабаб барча кубок баҳслари қолдирилди
Foto: Getty Images

Испания қироллик футбол федерацияси (РФEФ) «Тенерифе» ҳужумчиси Хесус Де Мигелнинг вафоти муносабати билан бугун ўтказилиши режалаштирилган эркаклар ва аёллар ўртасидаги мамлакат кубоги баҳсларини қолдирди. Янги саналар кейинроқ эълон қилинади.

Шунингдек, Испания U-21 жамоасининг Япония билан ўртоқлик баҳсига мўлжалланган таркиб тақдимоти ҳам кечиктирилди.

Маълумот учун, бугун эркаклар ўртасидаги Испания Кубоги доирасида «Анаитасуна» — «Алавес» ҳамда «Памплона» — «Эйбар» баҳслари ўтказилиши керак эди.

Эслатиб ўтамиз, 2 ноябр куни Сегунданинг 12-тури доирасида «Тенерифе» ва «Андорра» ўртасидаги баҳсда меҳмонлар дарвозабони Хесус Овоно рақиб ҳужумчиси Хесус Де Мигел билан тўқнашган. Ҳушини йўқотган 30 ёшли футболчи шифохонага етказилган, бироқ 3 ноябр куни вафот этгани маълум бўлди.

Бугунги янгиликлар