«Бавария» «Арсенал» сардори Мартин Эдегорни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. The Daily Briefing хабарига кўра, мюнхенликлар норвегиялик футболчига жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Манбанинг таъкидлашича, футболчининг келажаги борасидаги ноаниқлик фонида «Арсенал» Германия грандидан яримҳимоячи бўйича сўров олган. Лондон клуби эса Эдегор билан ҳамкорликни узайтириш юзасидан музокараларни бошлаб юборган.
Маълумот учун, 27 ёшли Эдегор 2021 йил августидан буён «Арсенал» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, норвегиялик футболчининг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган. Тransfermarkt унинг бозор қийматини 80 миллион еврога баҳоламоқда.