Live
1
Ўзбек

Ўзбекистон — Россия ўртоқлик ўйини учун чипталар сотувга чиқди

Футбол
4 ноябр, 07:10
    26
Чипталар нархи 75 мингдан 1 миллион сўмгача.
Ўзбекистон — Россия ўртоқлик ўйини учун чипталар сотувга чиқди
Foto: UFA

Ўзбекистон миллий жамоаси 12 ноябр куни ўртоқлик баҳси доирасида Россияни қабул қилади.

Ушбу беллашув учун чипталар iTicket.uz'да сотувга чиқди. Чипталар нархи — жойига қараб 75000, 150000, 250000, 350000 ва 1 миллион сўм.

Маълумот учун, ўйин «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 20:00да старт олади.

Эслатиб ўтамиз, Фабио Каннаваро бошқарувидаги Ўзбекистон миллий жамоаси сўнгги ўйинини 6 октябр куни сафарда Жанубий Кореяга қарши ўтказиб, 0:2 ҳисобида ютқазганди. Аввалроқ эса Тошкентда Сурия (4:1) ва Фарғонада Эрон (3:1) мағлуб этилган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон Ўзбекистон
  • Россия Россия
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

26 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар