«Кристал Пэлас» ҳужумчиси Жан-Филипп Матетанинг қизил карточкасини бекор қилиш бўйича апелляцияси рад этилди. Бу ҳақда Англия футбол ассоциацияси (FA) хабар берди.
Мустақил тартиб-интизом комиссияси клубнинг футболчи асоссиз четлатилгани ва жазо ҳаддан ташқари оғир экани ҳақидаги даъволарини қаноатлантирмади.
Эслатиб ўтамиз, Матета 31 октябр куни АПЛ доирасида «Тоттенҳэм»га қарши учрашувда қўпол қоидабузарлик учун қизил карточка олган эди.
Қарор ўзгаришсиз қолдирилгани сабабли франциялик ҳужумчи учта учрашувни ўтказиб юборади.
Аввалроқ франциялик футболчи қишда «бургутлар»ни тарк этиш ҳақида ўйлаётгани хабар қилинганди