Live
1
Ўзбек

«Ливерпул» Ниони билан шартномани узайтириш бўйича музокараларга киришди

Футбол
4 ноябр, 06:20
Мерсисайд клуби 19 ёшли яримҳимоячи билан янги келишувга эришишга умид қилмоқда.
«Ливерпул» Ниони билан шартномани узайтириш бўйича музокараларга киришди
Foto: Getty Images

«Ливерпул» Трей Ниони билан шартномани узайтириш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

The Athletic нашри маълумотларига кўра, клуб 19 ёшли яримҳимоячининг келажагини бир неча ойдан буён муҳокама қилиб келмоқда. Таъкидланишича, ҳозирча янги шартнома имзоланмаган, бироқ ҳар икки томон ҳам келишувга эришишга умид билан қарамоқда.

Англиялик футболчининг «Ливерпул» билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Ниони бу мавсумда жамоа сафида барча мусобақалар доирасида 11 бор майдонга тушди ва гол ёки ассист қайд этмади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар