Собиқ ҳужумчи, ҳозирда футбол эксперти ҳисобланган Антонио Кассано «Viva el Futbol» дастури эфирида Жерри Кардинале бошқарувидаги «Милан» клубида Златан Ибраҳимовичнинг роли ҳақида очиқ фикр билдирди.
Унинг фикрича, ҳозирги «Милан»даги барча қарорларни айнан швециялик собиқ футболчи қабул қилмоқда.
«Жамоа бошқарувида турган инсон бор. У, шубҳасиз, эътибор марказида бўлишни истамайди ва омма олдида деярли кўринмайди, чунки бу унга мутлақо қизиқ эмас.
Унутмаслик керакки, Кардинале жойида бўлмаган пайтда барча ишни Ибраҳимович бошқаради. Қарорларни айнан у қабул қилади, барча ваколатлар унда ва у ҳамма нарсани назорат қилади.
Бош мураббий масаласига келсак, уни ким танлайди? Албатта, Ибраҳимович», — дея Кассанонинг сўзларини келтирмоқда Pianeta Milan.
Эслатиб ўтамиз, Италия А Сериясининг навбатдаги турида «Милан» «Женоа»га қарши баҳс олиб боради.
Кассано: «Милан»даги барча ваколатлар Ибраҳимовичнинг қўлида»
Футбол
3 ноябр, 11:20
Собиқ ҳужумчи «россонери» клубида швециялик форварднинг роли катталиги ҳақида гапирди.
Foto: Getty Images