Жаҳон чемпионатининг 1/8 финал босқичида Аргентина ва Миср миллий жамоалари ўзаро баҳс олиб боради. Беллашув бугун, 7 июл куни Тошкент вақти билан соат 21:00 да старт олади.
Эслатиб ўтамиз, Аргентина гуруҳ босқичини J гуруҳида 9 очко билан биринчи ўринда якунлаган бўлса, 1/16 финалда Кабо-Вердени қўшимча бўлимларда 3:2 ҳисобида мағлуб этганди. Миср эса G гуруҳида 5 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб, 1/16 финалда Австралияни пеналтилар сериясида 4:2 ҳисобида таслим қилган.
ЖЧ-2026. 1/8 финал
Аргентина – Миср
7 июл. 21:00
Аргентина: Эмилиано Мартинес, Молина, Ромеро, Лисандро Мартинес, Таляфико, Де Паул, Мак Аллистер, Фернандес, Паредес, Месси, Алварес.
Миср: Шобейр, Рабия, Иброҳим, Ҳани, Ҳафез, Ашур, Аттия, Лашин, Зико, Салоҳ, Ҳассан.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади